АсосийJamiyat

Ўзбекистон чегаралари қандай қўриқланади? (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси кўмагида чегарачилар ҳаётини суратларда акс эттирди.

Чегара хизмати ҳар доим мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим қисмларидан бири ҳисобланиб келган. Ҳақиқатан ҳам чегарада хизмат қилиш бу нафақат ҳарбий бурчни адо этиш, балки алоҳида касбий билим, тажриба, сабр ва шижоат талаб этадиган иш ҳисобланади. Ушбу шарафли касб вакиллари кеча-ю кундуз, қорда ҳам, ёмғирда ҳам давлат чегараларида ҳушёр туриб халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини қўриқлайдилар, деб ёзади “Жаҳон” АА.

14 январ куни нишонланадиган юртимиздаги муҳим сана - Ватан ҳимоячилари куни арафасида “Жаҳон” ахборот агентлиги юртимиз чегарачилари ҳаёти ҳақида фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Бошқа янгиликлар