8 январь куни маҳаллий вақт билан соат 14:08 да Афғонистон ҳудудида зилзила юз берди.
Зилзила эпимаркази координаталари 36,9 даража шимолий кенглик, 70,6 даража шарқий узунликни ташкил қилди. Зилзила магнитудаси Ms - 5,1 бўлиб, ўчоғи 219 км чуқурликда жойлашди.
Зилзила кучи Тошкентда 2 баллни ташкил қилди, дея хабар беради ЎзФА Сейсмология институти.





