АсосийJamiyat

Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси вакиллари христианларни “Рождество” билан қутлади

7 январь куни православ христианларини “Рождество” байрами билан табриклаш мақсадида Рус Православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархиясига Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари А.Мансуров ҳамда Ўзбекистон Библия жамияти Бош директори Х.Ашировлар ташриф буюришди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар беради.

Меҳмонларни Митрополит Викентий қабул қилди. Кечаси эса республиканинг барча православ черковларида байрам ибодати тинч, диндорларнинг кўтаринки кайфиятда ўтганини алоҳида қайд этиш лозим. 

Ташриф давомида диний ташкилот вакиллари томонидан Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик барқарорлиги учун доим дуолар қилиш, республикада шу тинчлик йўлида дини, ирқи, жинси ва миллатидан қатъий назар барча фуқароларимиз ўз ҳиссаларини қўшишлари даркорлиги, диний экстремизм, миссионерлик ҳарактларига қарши кураш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни давом этиб бориш лозимлиги яна бир бор таъкидланди.
 

    Бошқа янгиликлар