Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 2002 йилда туғилган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи жорий йилнинг 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
ИИББ Фотимани кўрганлар бўлса, маълумотларни Олмазор тумани ИИО ФМБга қуйидаги рақамлар орқали маълум қилишингизни сўрамоқда: 71-230-50-85, 71-230-50-86 или 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.
Қизнинг белгилари: бўйи - 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.
Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.






