АсосийJamiyat

Президент Фармони билан бир гуруҳ ички ишлар ходимлари мукофотланди

'Президент Фармони билан бир гуруҳ ички ишлар ходимлари мукофотланди'ning rasmi

Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, шарафли бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорат намунаси ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун соҳа вакиллари II даражали «Шон-шараф» ордени, «Мардлик» ордени, «Меҳнат шуҳрати» ордени, II даражали «Саломатлик» ордени, «Дўстлик» ордени, «Содиқ хизматлари учун» медали, «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. 

Шунингдек, Фармон билан 3 нафар марҳум ички ишлар ходимлари «Жасорат» медали билан мукофотланди. Улар:

Бокиев Равшан Орибжонович (марҳум)    -    Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори 

Нишонов Ойбек Хамроқулович (марҳум)    -    Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг экспертиза ва криминалистика бўлинмаси эксперти 

Умаров Салим Усмонали ўғли (марҳум)    -    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин. 

    Бошқа янгиликлар