2015 йил 1 июлдан Бош прокуратурада тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишга доир мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш тизими самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.
Прокуратура call-марказининг 12 оператори томонидан фуқаролардан қабул қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра 486 миллион сўмлик алимент ва бошқа қарздорликлар ундирилди, бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.
5,9 млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия, нафақа пуллари тўланиши таъминланди,
Ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан 101 протест келтирилди, 20,09 млрд. сўм пул маблағларини ундириш ҳақида судларга 376 та аризалар, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича 163 та тақдимномалар киритилди.





