Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам.
Йиллар кесимида (январь-сентябрь ҳолатига) ажримлар сони:
- 2017 йил – 23,6 минг
- 2018 йил – 23,8 минг
- 2019 йил – 23,6 минг
- 2020 йил – 20,0 минг
Ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
️Маълумот ўрнида республика бўйича 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида қайд этилган.






