1

Айбсиз айбдор бўлган ҳуқуқшунос 8 йилдан сўнг оқланди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 18:01
Теглар: Видео
Айбсиз айбдор бўлган ҳуқуқшунос 8 йилдан сўнг оқланди

2020 йил 25 сентябрда Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида судланувчи – Самарқанд вилояти АТБ “Агробанк” Сиёб филиалида бош юрисконсульти О.П. (исм-фамилия ўзгартирилган)га нисбатан жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2012 йил 18 январдаги ҳукмига кўра чиқарган ҳукми устидан судланувчи ва унинг ҳимоячиси томонидан берилган апелляция шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари буйича Навоий вилоят судининг судьяси Анвар ИСОКОВ хабар берди...

— Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2012 йил 18 январдаги ҳукмига кўра, О.П. ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб 2 йилга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

ЖИБ Навоий вилоят суди апелляция инстанциясининг 2012 йил 25 апрелдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатининг 2018 йил 5 июндаги ажрими билан ЖИБ Навоий вилоят судининг 2012 йил 18 январдаги ҳукми ҳамда шу суд апелляция инстанциясининг 2012 йил 25 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. 

Олий суд Раёсатининг 2020 йил 28 майдаги қарори билан ЖИБ Навоий вилоят суди апелляция инстанциясининг 2012 йил 25 апрелдаги ва Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъатининг 2018 йил 5 июндаги ажримлари бекор қилиниб, иш янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юборилган.

Олий суд Раёсатининг 2020 йил 28 майдаги қарорида:

Cудлар О.П.га оид жиноят ишини кўришда 

  • ЖПКнинг 22, 23, 95, 112, 463, 467-моддаларида белгиланган талаблари, жумладан Олий суд Пленумининг ҳукм чиқарилган вақтда амалда бўлган 1997 йил 2 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 4,6,11-бандлари ҳамда 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 2-сонли қарорининг 15, 37-бандларида кўрсатилган раҳбарий тушунтиришлари, шунингдек ЖПКнинг 496-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши, жумладан, унда апелляция шикояти (протест)да келтирилган ҳар бир важ муҳокама этилиб, унинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан хулосалар баён этилиши шартлиги ҳақидаги тушунтиришларга риоя қилинмагани;
  • судларнинг иш бўйича қабул қилган қарорлари далилларга асосланмаган гувоҳларнинг кўрсатувлари қўшимча далилларни тўплаш орқали текширилмагани;
  • биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан О.П.га оид жиноят ишини бир томонлама кўриб чиқиб, мавжуд қарама-қаршилик ва ноаниқликларни баратараф қилиш чораларини кўрмасдан, уни ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этгани хақида ишнинг ҳақиқий ҳолатларини тўлиқ текширмасдан хулосага келингани;
  • жиноят иши ҳужжатларида О.П.нинг пора олганини тасдиқловчи бирор-бир объектив далил, яъни пора предмети, аудио ёки видеоёзувлар ва бошқа ашёвий далиллар мавжуд эмаслиги;
  • бундай ҳолатда апелляция ҳамда Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримларини қонуний ва асосли деб бўлмаслиги, шу сабабли Олий суд Раёсати О.П.га нисбатан чиқарилган ЖИБ Навоий вилоят суди апелляция инстанцияси ва Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатининг ажримларини бекор қилиб, ишни янгидан тўла ва синчковлик билан апелляция инстанциясида кўриш учун юборишни, ишни янгидан апелляция инстанциясида кўришда юқорида қайд этилган ҳолатлар тўла ва холисона текширилиб, бир қатор ҳолатларда йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилиши, шундан сўнг қонуний ва асосли қарор қабул қилиш лозимлиги таъкидланган. 

 

                                            Суди  биносида 3.000.000 сўмни пора тариқасида олган...

— Суднинг ҳукмига кўра, О.П. 2007 йил 18 декабрдан 2011 йил 29 сентябрга қадар ЖИБ Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимида ишлаб келган. Масъул мансабдор шахс бўлгани ҳолда, 2011 йил апрелда Пастдарғом туман ИИБ тергов бўлими томонидан ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланиб судга берилган Л.С.га оид жиноят ишини, 2011 йил 22 март куни ўз иш юритувига қабул қилган. ЖИБ дастлабки тергов органининг 2011 йил 17 февраль кунги қарори билан ишнинг ака-укаларга оид қисмини алоҳида иш юритувига ажратилганини билгани ҳолда, Пастдарғом туманидаги МФЙ раиси Г.К.нинг “ака-укаларни гуруҳдан чиқариб, жиноятни бир киши содир этган, деган ҳукм чиқаришга ёрдам беринг”, деган илтимосига кўра, тамагирлик йўли билан воситачи Г.К. орқали И.О.дан ЖИБ Пастдарғом туман суди  биносида 3.000.000 сўм пулни пора тариқасида олган.

Бундан ташқари, О.П. такроран, тамагирлик йўли билан иш юритувидаги Л.С.га оид жиноят иши бўйича қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлса-да, Л.С.га оид жиноят ишини суд мажлисида кўриш давомида, таниши Г.К.ни хизмат хонасига чақириб, унга “судланувчи Л.С.га енгил жазо тайинлаш учун...” деб яна 200 АҚШ доллари беришни талаб қилган. Шу куннинг ўзида, хизмат хонасида воситачидан 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган. Жиноят ишини ака-укалар фойдасига ижобий ҳал қилмай, 2011 йил 11 апрель кунги ҳукми билан жиноят иши бўйича Л.С.га ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Шундан сўнг, ака-укаларни тергов органи тергов ҳаракатлари ўтказиш учун чақира бошлагани ва уларни Г.К.га суд жараёнида бу масала ижобий ҳал бўлмагани тўғрисида эътироз билдирган. Г.К.нинг ундан пора тариқасида олган 3.000.000 сўм пул ва 200 АҚШ долларини қайтариб беришини талаб қилишига қарамай, пулларни қайтармаган. 

2011 йил 21 июнда И.О. МХХ Самарқанд вилоят бошқармасига Л.С.га оид жиноят ишини судда кўрилиши жараёнида ўзи ва акаси О.О.ни қисмини судда тугатиб, Л.С.га ҳам ёрдам қилишни сўраб, МФЙ раиси Г.К.дан судья билан гаплашиб беришни илтимос қилгани ва Г.К. судья билан гаплашиб, 3.000.000 сўм ва 200 АҚШ доллари олгани, лекин суд қонуний ёрдам қилмасдан ҳукм чиқарганига қарамай, Г.К. ундан “судга яна 1000 АҚШ доллари беришинг керак, ўзимга эса алоҳида хизмат қиласан”, деб тамагирлик қилаётганини билдириб, Г.К.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган. 

2011 йил 30 июнда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Г.К. И.О.дан 1000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган. 

Судланган О.П. ва унинг ҳимоячиси апелляция шикоятида 

  • О.П.нинг айбсизлиги;
  • унга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан далиллар процессуал қонун нормаларига зид равишда тўплангани; 
  • у келтирган асослар тўлиқ текширилмагани; 
  • асоссиз жиноий жавобгарликка тортилгани; 
  • унга нисбатан туҳмат қилингани ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.

 

Апелляция судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят суди судьясининг маърузаси, вилоят прокуратураси бўлим прокуроринингайбловдан воз кечиш ва шу муносабат биланапелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги, О.П. ва унинг ҳимоячисининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўраб билдирган фикрларини тинглади. Апелляция шикоятидаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қатор асосларга кўра Г.К. ва О.П.га оид суд ҳукмининг О.П.га оид қисмини бекор қилиб, уни айбсиз деб топишни лозим топади.

                                                      “Ҳаракатларимда жиноят аломатлари йўқ”

О.П. апелляция инстанциясида судида эълон қилинган айбга иқрорлик билдирмаган...

— 2011 йил 29 сентябрга қадар ЖИБ Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимида ишлаганман. Судланувчи Г.К.ни таниганман, унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, жарима жазоси тайинланган. 2011 йил 1 март куни ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган Л.С.га оид жиноят иши судга келиб тушган. Жиноят ишини туман прокурори 3-4 кундан сўнг сўров хати билан қайтариб олган ва такроран 22 март куни ўзгаришсиз қайтариб берган. Судланган Л.С.га ёрдам қилишим сўралган, жиноят иши билан танишиб чиққанимда, ака-ука И.О.ва О.О.га оид қисмига қидирув эълон қилинганини билганман. 2011 йил 11 апрелда Л.С.га оид жиноят ишини кўриб чиқиб, етказилган моддий зарар Л.С. томонидан жабрланувчига қоплангани сабабли унга 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 2011 йил 29 июнда ака-укаларга оид жиноят иши судга келган. Прокурор шу кунга қадар жиноят ишини ўзида сақлаб келган. 30 июнда вилоят суди раиси вазифасини бажарувчиси менга қўнғироқ қилиб, “ака-укаларни жиноят ишини тезда вилоят судига олиб кел. Чунки вилоят МХХ бошқармаси сўраяпти”, деди. Жиноят ишини олиб ЖИБ Самарқанд вилоят судига олиб кетаётганимда, туман прокурорига қўнғироқ қилиб, жиноят ишига нима сабабдан қизиқаётганликларини сўрадим. Туман прокурори “сабабини билмайман”, деди. Кейин жиноят ишини вилоят судида қолдириб, эртаси куни ишга борганимда И.О.Г.К.ни 1000 АҚШ доллари билан ушлаб берганини эшитдим. Шу воқеадан кейин ўз аризамга кўра ишдан кетишим талаб қилинди. 2011 йил 29 сентябрда ишдан бўшатилдим. Олий малака комиссиясининг хулосасидан норозиман. Оддий фуқаро сифатида қамоққа олишган, Г.К.ни кўрсатмаси бўйича 3.000.000 сўм ва 200 АҚШ доллари берган пайти, Л.С.га оид жиноят иши судда бўлмаган. Л.С.га оид жиноят иши бўйича алоҳида иш юритувига ажратилиб, қидирув эълон қилинган ака-укаларни дастлабки тергов органи томонидан гумонланувчи, айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш, уларга муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўллаш, қидирув эълон қилиш, дастлабки терговни тўхтатиш ҳақидаги қарорлари 2011 йил 17 март куни қабул қилинган. Қидирувни ташкиллаштириш учун жиноят ишини уларга оид қисми ҳам шу куни Пастдарғом туман ИИБга юборилган. Машинамни суд биносининг турли жойларига қўйибганман. Г.К. ва бошқалардан пул ёки АҚШ доллари олмаганман. Г.К. муқаддам берган кўрсатмасида О.П.га Л.С., ака-укаларнинг жиноят иши бўйича 3.000.000 сўм ва 200 АҚШ доллари бергани тўғрисида айтган бўлсам-да, дастлабки тергов ва барча суд инстанцияларида Г.К. ва бошқа шахслардан пул, АҚШ доллари ва бошқа моддий қимматликлар олмаганман. Г.К. менга туҳмат қилаётгани ҳақида кўрсатма бериб келганман. ЖИБ Пастдарғом туман судининг эски биноси 2-қаватдан иборат. Бинонинг 1-қаватида туман суд ижрочилари бўлими жойлашгани, бинонинг 2-қаватига фуқаролар кириб чиқиши учун тўсиқ бўлмаган. Бинога суд ижрочилари бўлимига келган фуқаролар ҳам жиноят судига келган фуқаролар ҳам битта эшикдан кириб чиқишган. Г.К. ҳам ижрога келганида 2-қаватга чиққан бўлиши мумкин. У бирор маротаба Г.К. билан бирга ўтириб чой ичмаганман. Г.К. фуқаролар йиғини раиси бўлгани учун суд мажлиси котиблари шу маҳаллада яшовчи фуқароларни судга келишини таъминлаш мақсадида Г.К. ва шу маҳалла профилактика инспекторларига унинг телефонидан телефон қилиб, фойдаланган бўлиши мумкин. Ҳаракатларимда ЖК 210-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари йўқлигини инобатга олиб, менга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришингизни сўрайман.

Жиноят иши ҳужжатларида, О.П.нинг айбига Г.К., И.О.ва О.О.нинг пора берганлик ҳақидаги кўрсатмаларидан ташқари, шахсга нисбатан айб эълон қилишга асос бўлган объектив далиллар мажмуини ташкил этувчи бирор-бир аниқ мезон мавжуд эмас.

Дастлабки тергов органи томонидан О.П.нинг мансаб мавқеидан фойдаланиб, такроран, тамагирлик йўли билан воситачи орқали пора олиш жиноятларини содир қилганини намоён этувчи бирор-бир ишончга сазовор ва мақбул далиллар тўпланмаган. Биринчи босқич суди эса О.П.нинг айбини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқмасй, О.П.ни айбли деб топиб, барвақт хулосага келган.

ЖКнинг 9-моддасида, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмиши учунгина жавобгар бўлиши белгиланган.

Дастлабки тергов органи ва биринчи босқич суди томонидан Қонун ҳамда Олий суд Пленуми қарори талабларига риоя қилинмаган.

Иш бўйича Г.К., И.О.ва О.О. ўрталарида бўлиб ўтган ўзаро суҳбат давомида О.П.нинг содир этилган ижтимоий хавфли килмишга дахли борлигини исботловчи, яъни у пора олганликда айбланган бўлса-да, иш бўйича пул ёки бошқа ашёвий далиллар олинмаган, бирор-бир аҳамиятга молик аудио ёки видео ва бошқа бирон бир алоқадор ёзувлар ҳамда сўзлашувлар мавжуд эмас.

Шунингдек, жиноят ишидаги фақатгина Г.К., И.О.ва О.О.нинг кўрсатмалари ҳамда шубҳа ва гумонлардан иборат ҳолатлар О.П.ни жиноят содир этганликда айблаш учун асос бўла олмайди.

Бундай ҳолатда, суд ҳукмининг О.П.га оид қисмини қонуний, асосли ва адолатли деб бўлмайди.

ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандида, судланувчининг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса, айбсиз деб топилиши ва реабилитация этилиши лозимлиги белгиланган.

ЖПКнинг 49713-моддаси 1-қисми 2-бандида, суд ишни апелляция тартибида кўриб чиқиб, биринчи инстанция судининг айблов ҳукмини бекор қилишга ва оқлов ҳукми чиқаришга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Судлов ҳайъати, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, суд ҳукмининг судланган О.П.га оид қисмини бекор қилиб, судланган О.П.ни ЖКнинг 210-моддаси 3-қисмининг “б” бандида (эски таҳрирдаги) назарда тутилган жиноятни содир этмаган деб топиб, ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан реабилитация этишни ва келтирилган шикоятни қаноатлантиришни лозим топди.

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 2012 йил 18 январдаги Г.К. ва О.П.га нисбатан чиқарилган ҳукмининг О.П.га оид қисми бекор қилинди. 

О.П.ЖК 210-моддаси 3-қисмининг (эски таҳрирдаги) “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилди ва реабилитация қилинди.

О.П.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли жиноят ишининг унга оид қисми ЖПК 83-моддасининг 3-бандига асосан тугатилди. Апелляция шикояти қаноатлантирилди.

                                                                                                                                        С.АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1