АсосийЖамият

Ўзбекистонда онлайн савдода энг кўп муаммо маиший техникалар билан бўлаётгани аниқланди

Рақобат қўмитасига бир йилда электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган.

'Ўзбекистонда онлайн савдода энг кўп муаммо маиший техникалар билан бўлаётгани аниқланди'ning rasmi

2024 йилда Рақобат қўмитасига электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган, шулардан 81,9 % (1085 та) ижобий ҳал этилган, 14,3 % (190 та) бўйича тушунтириш берилган, 1,3 % (17 та) ваколатли органларга йўналтирилган ва 33 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Натижада, 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди, 88,9 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди, 31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар алмаштирилиши таъминланди. 

Электрон савдо майдонларида кўпчилик муаммолар маиший техника сотувидан (77,9 %) келиб чиқиб, асосан нуқсонли товарларга боғлиқ эканлиги аниқланган.

Мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар:

Uzum Market – 39,6 %;

Alif Shop – 9,9 %;

Uzum Nasiya – 6,5 %;

ZoodMall – 6,0 %;

Asaxiy uz – 3,8 %;

IDEA – 2,5%;

Hopshop – 2,1%;

100K uz – 2,1%.

 Шунингдек, мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича турли платформалар фаолияти таҳлил қилинди:

Openshop uz – 100 %;

Hopshop – 92,9 %;

Sello uz – 87,5 %;

Alijahon uz – 81,5 %;

ZoodMall – 81,0 %;

100K uz – 78,6 %;

Alif Shop – 67,2 %;

Uzum Nasiya – 66,3 %;

Uzum Market – 60,2 %

Шу ўринда, қуйидаги электрон савдо платформалари юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнининг аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмасдан, мурожаат қаноатлантирилиши жуда паст кўрсаткични ташкил этмоқда:

Sandiqshop – 21,4 %;

Booknomy – 28,6 %.

Қўмита томонидан оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш, электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва бозор рақобатини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.