АсосийЖамият

Ўзбекистон ТИВ ўзбекларни ҳақоратлаган шахс видеосига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси деб тахмин қилинган шахснинг ўзбекларга нисбатан шовинистик ва очиқ ҳақоратомуз баёнотлари акс этган видео тарқалди.

'Ўзбекистон ТИВ ўзбекларни ҳақоратлаган шахс видеосига муносабат билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ушбу видеога муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, медиа кун тартибини дипломатик кун тартибдан ажратиш зарур. Вақти-вақти билан ОАВларининг кун тартибида баъзи воқеалар ёки баёнотлар туфайли шовқинлар пайдо бўлади. Лекин улар воқеликни тўғри акс эттира олмаслиги, баъзан эса уни жуда бузиб кўрсатиши мумкин.

Шу муносабат билан ОАВ ва блоглар олами вакиллари тасдиқланмаган материалларни тарқатмасликка чақирди.

"Қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар, халқимизга қарата айтилаётган бундай гапларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ўзбекистон ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини қаерда бўлишидан қатъий назар доимо ҳимоя қилган ва ҳимоя қилади.

Биз ахборот майдонини мунтазам равишда кузатиб борамиз. Ушбу видео интернетда топилиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган. 

Бундай пайтларда асл манбани топиш ва материалнинг ҳақиқийлигини текшириш жуда муҳимдир.

Табиийки, Россия томони шу заҳотиёқ", "Бундай ҳақоратомуз баёнотлар, ким томонидан айтилишидан қатъи назар, чуқур афсусланарлилиги"ни таъкидлади.

Текширувлар натижасида ушбу материал провокацион хусусиятга эга бўлиб, халқларимиз ўртасидаги муносабатларга низо келтириб чиқаришга уринаётган бузғунчи кучлар томонидан тўқиб чиқарилгани маълум бўлди.

Россия томонининг хабар беришича, видеода тилга олинган шахс Россия Федерацияси фуқароси эмас. Ҳозирда Россиянинг расмий ОАВлари ҳам бу борасида қатор материалларни эълон қилмоқда.

Яна бир бор барчага ҳар қандай ахборот материалини тарқатишда масъулият билан ёндашиш зарурлигини эслатиб ўтамиз. Тасдиқланмаган манбалардан олинган контентни тарғиб қилишни номақбул деб ҳисоблаймиз" — дейилади баёнотда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди

    Ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлган.

    'Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради

    Бу қилмиши учун унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

    'Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:17

    Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди

    Йил бошидан бери 6182 нафар фуқаро йўл ҳақи тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

    'Хоразмда 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:39

    Хоразмда 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

    Аввал вилоятда иккита машина тўқнашган кейин тротуарда турган болани уриб юборган.

    'Ўзбекистонда исломий банклар ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:00

    Ўзбекистонда исломий банклар ташкил этилиши мумкин

    Қонунчилик палатасида исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

    '9 ойда 400 дан ортиқ мансабдор манфаатлар тўқнашувига йўл қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    9 ойда 400 дан ортиқ мансабдор манфаатлар тўқнашувига йўл қўйди

    Уларнинг аксарияти мактаб, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва маҳаллий ҳокимият органлари ходимлари бўлган.