АсосийЖамият

Давлат энди рецептсиз сотиладиган дори-дармонлар нархини тартибга солмайди

Фармацевтика тармоғига оид президентнинг янги фармони қабул қилинди.

'Давлат энди рецептсиз сотиладиган дори-дармонлар нархини тартибга солмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бу ҳақда “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида белгиланди.

2017 йилдан буён четдан олиб келинадиган ва мамлакат ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари воситачилар сонидан қатъи назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама белгиланган. Чакана савдода эса, улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилади.

Эндиликда 15−20 фоизлик устама фақат рецепт асосида бериладиган дорилар учун  қоладиган бўлди. 

Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади.

Фармон билан, шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;
  • маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;
  • фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.

2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси бироз пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Долларнинг расмий курси бироз пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

    Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади.

    'Тошкентда уч эркак 20 ёшли қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Тошкентда уч эркак 20 ёшли қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Пойтахт ИИББ воқеа тафсилотларини эълон қилиб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

    'Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    Тошкент вилоятидаги боғчада илонлар билан томоша кўрсатган шахс жазоланди

    У 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

    'Бўстонлиқда марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:43

    Бўстонлиқда марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория аниқланди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хоразмда 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:22