1

Ўзбекистонда коронавирус билан 3 та ҳудудда 99 киши зарарланди

ЖАМИЯТ 27.10.2020, 18:15
Ўзбекистонда коронавирус билан 3 та ҳудудда 99 киши зарарланди

2020 йил 27 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 881 (+116) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Тошкент шаҳрида,  11 нафари Жиззах вилоятида,  6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:  

  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,  
  • Андижон вилоятида 13 нафар,  
  • Бухоро вилоятида 7 нафар,  
  • Жиззах вилоятида 9 нафар,  
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар,  
  • Наманган вилоятида 34 нафар,  
  • Самарқанд вилоятида 5 нафар,  
  • Сирдарё вилоятида 16 нафар,  
  • Сурхондарё вилоятида 12 нафар,  
  • Фарғона вилоятида 5 нафар,  
  • Хоразм вилоятида 4 нафар,  
  • Тошкент шаҳрида 52 нафар бемор тузалди.  

 

Шундай қилиб, юртимизда 63 044 (+168) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 281 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1