Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

СПОРТ 04.11.2020, 11:35
Теглар: Спорт, дзюдо
Тошкентда дзюдо бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади

4-24 ноябрь кунлари пойтахтимизда дзюдо бўйича бешта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Ушбу йиғинда юртимиз дзюдочилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон ва Миср терма жамоалари аъзолари иштирок этади.

Жумладан, Грузия ва Қирғизистон терма жамоаларининг юртимизга келадиган таркиби расман маълум бўлди. Тошкентга келаётган Грузия терма жамоасининг 5 аъзосидан 4 нафари ҳозирда Токио Олимпиадаси рейтингининг йўлланмалар зонасида бораётгани диққатга сазовор.

Грузия терма жамоаси таркиби:
-60 кг: Лукхуми Чквимиани (рейтингдаги ўрни 9, 3586 очко)
-81 кг: Зебеда Рехвиашвили (рейтингдаги ўрни 98, 323 очко)
-100 кг: Варлан Липартелиани (рейтингдаги ўрни 5, 4796 очко)
+100 кг: Гурам Тушишвили (рейтингдаги ўрни 4, 5125 очко)
+100 кг: Левани Матиашвили (рейтингдаги ўрни 23, 2038 очко)

Қирғизистон терма жамоаси таркиби:
-60 кг: Отар Бестаев (рейтингдаги ўрни 70, 467 очко)
-81 кг: Владимир Золоев (рейтингдаги ўрни 35, 1512 очко)
-90 кг: Ерлан Шеров (рейтингдаги ўрни 53, 794 очко)
+100 кг: Юрий Краковецки (рейтингдаги ўрни 27, 1829 очко)

Шу муносабат билан Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда йиғинда иштирок этадиган терма жамоаларнинг етакчи вакиллари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган. Тадбирнинг аниқ санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Дзюдо бўйича ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда нечта медалга эга бўлди?

21.12.2021, 00:34

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар (2005-2006) ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.Қирғизистонлик афсонавий мураббий Петр Телпизов хотирасига бағишлаб ўтказилган Кyrgyzstab Open-2021 турнирида мезбонлардан ташқари...
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони дзюдо федерациялари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашув бўлиб ўтди

11.12.2021, 10:05

Саудия Арабистони дзюдо федерацияси президенти Абдулазиз Ал-Бассамнинг таклифига кўра Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов пойтахт Ар-Риёд шаҳрида бўлди.Расмий...
Ўзбекистон делегациясида медаллар сони 10тага етди. Нафиса Шерипбоева ҳам бронза медалини қўлга киритди

28.08.2021, 15:17

Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Паралимпия ўйинларида қўлга киритган медаллари сони 10 тага етди. Бироз аввал пара-дзюдочи Нафиса Шерипбаева -63 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.У бронза...
Токио 2020: Феруз Саидов дзюдо бўйича олтин медаль соҳиби бўлди

28.08.2021, 14:39

Аввалроқ Парвина Самандарова делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозиргина якунланган беллашувда Пара-дзюдочи Феруз Саидов олтин медални қўлга киритди.-73 кг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1