АсосийJamiyat

Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди

'Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди'ning rasmi

 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Edu.uz канали хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилди.

Филиалнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

 Республикадаги жами олий таълим муассасалари сони 127 тага етди.  

    Бошқа янгиликлар