Ҳар бир даврда оиланинг асосий вазифаси, фарзандларнинг дунёга келиши ва уларнинг тарбияси, ўзлигини англаб етиши ва шаклланиши бўлиб ҳисобланган. Аммо бугунги кунда бу масъулиятни англамай, фарзандини ўйламай ажрашиб кетаётган оилалар ҳам бор, афсуски. Ўз фарзандларига алимент тўлашдан бўйин товлайдиган оталар эса алоҳида бир мавзу.
Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизматининг маълум қилишича, бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида айни пайтда, алимент ундириш билан боғлиқ 1735 та ижро ҳужжатлари мавжуд.
Бюро ходимлари нафақат алимент қарздорликларни ундириш билан бир қаторда бевосита ўз вазифасига кирмаса ҳам, келажагимиз эгаларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан 142 та оилани ҳуқуқий тушунтиришлар орқали яраштиришга эришилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг 20 нафари айнан октябрь ойида яраштирилган.






