АсосийJamiyat

Россиядаги қорли бўрон Ўзбекистонга етиб келадими?

Россиянинг марказий қисмини қамраб олган “Даниэлла” қор бўрони Ўзбекистонга етиб келмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маълумотларига асосланиб, “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда аксинча, йил айни фаслига хос бўлмаган илиқ об-ҳаво узоқ муддат сақланиб турибди. Аммо дам олиш кунлари об-ҳавода айрим ўзгаришлари кузатилиши мумкин.

Синоптиклар ҳали қишнинг ярми олдинда эканлиги ва ҳаво ҳароратининг совуши, ёғингарчиликлар бўлиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтди. Ўзбекистонда ўтган йили март ойининг охирида ҳам қор ёққан эди.

Ҳозирда “Даниэлла” бўрони Россиянинг шимолий-ғарбий шаҳарларини қамраб олган. Мазкур шаҳарлар аҳолиси кучли қор ёғиши ва совуқ шамолдан азият чекмоқда. Аввалроқ қор бўрони Беларусь ўлкасида ҳам кузатилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар