АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқаролари Россиядан биопаспортсиз чиқиб кета олмайди

1 январдан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия ҳудудини фақат биометрик паспорт билан тарк эта олади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК хабар беради.

Эски намунадаги паспорт билан РФ чегара қўшинлари Ўзбекистон фуқароларини чегара ҳудудларидан ўтказмайди. Эски паспорт билан мамлакат ҳудудини тарк этмоқчи бўлган фуқаро рейсдан олиб қолинади ва жаримага тортилади, дея хабар беради UzDaily нашри.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси ҳам Россия ҳудудида чипталарни фақат биометрик паспорт билан сотади.

 

    Бошқа янгиликлар