АсосийJamiyat

Бош прокуратурада Коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар, вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитлари таҳлили муҳокамасига бағишланган идоралараро йиғилиш бошланди

'Бош прокуратурада Коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар, вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитлари таҳлили муҳокамасига бағишланган идоралараро йиғилиш бошланди'ning rasmi

Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитлари  таҳлили муҳокамасига бағишланган  идоралараро йиғилиш бошланди. 

Видеоселектор тарзида ўтаётган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, Ҳукумат аъзолари, Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашишяпти. 

Жойлардан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман-шаҳар ҳокимлари, прокурорлари, тегишли вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этяпти. 

Йиғилишда прокуратуранинг назорат тадбирлари ҳамда тергов натижалари таҳлили асосида коррупция энг кўп учраётган соҳалар, вазирлик ва идоралар кесимида аниқ мисоллар ва рақамларда кўрсатиб берилиши кутилмоқда.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар