14 январь эрталаб соат 08:24 да Ўзбекистон ҳудудида яна зилзила содир бўлди.
Эпимарказ координаталари: 41,47 даража шимолий кенглик, 69,26 даража шимолий узунлик, магнитуда MS - 3,5. Зилзила ўчоғи 15 км чуқурлик Тошкентда зилзила кучи 3 баллни ташкил қилди.
Европа-Ўртаерденгизи сейсмологик маркази сайтида келтирилган маълумотларга кўра, худди шу вақтда Япония ва Боливияда ҳам зилзила содир бўлган. У ерда зилзила кучи 6,7 ва 6 балларни ташкил қилган.
Сўнгги пайтда Марказий Осиёни зилзилалар тўлқини қуршаб олгандай гўё. Қисқа вақт ичида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон ва Қозоғистон аҳолиси турли магнитудали зилзилаларни ҳис этишмоқда.
Сўнгги пайтларда тез-тез такрорланаётган зилзилаларнинг сабабини Фанлар Академиясининг Сейсмология институти лаборатория мудири Турдали Ортиқов қуйидаги ҳаволада тушунтиради.





