2015 йилда божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 20 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 70 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида ушлаб қолинди.
Шу билан бирга, хизмат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, сидқидилдан ва виждонан хизмат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. 2015 йил давомида Нукус, Термиз, Бекобод шаҳарларида, бу йилги Ватан ҳимоячилари куни арафасида эса Ангрен шаҳрида божхоначилар учун янги хизмат уйлари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Президентимиз Фармони асосида юрт осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган юртдошларимизнинг тақдирланиши эзгу анъанага айланган. Бу йил ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бири гуруҳи шарафланди ва улар орасида 2 нафар божхоначилар ҳам бор.
Жумладан, Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси катта тезкор вакили Бекзод Шукуров “Жасорат” медали билан ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси чегара-божхона пости контрабандага қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили Шаҳбоз Разиков “Шухрат” медали билан тақдирланди.





