“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни хорижий ва мамлакатимиздаги шифохоналарда даволаш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширмоқда.
“Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари Нозимжон Мўминов ўтган йилнинг кузида Ҳиндистоннинг Artemis Medicare Services Limited касалхонаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганлигини қайд этди.
У оғир кўринишдаги туғма юрак хасталиги бўлган болалар операция қилинишини кўзда тутади. Бунинг натижасида бугунги кунга қадар малакали жарроҳлик аралашуви ва муваффақиятли реабилитация чоралари туфайли 5 нафар бола тўла соғайиб кетди.
Яқин ярим йил ичида туғма юрак хасталиги бўлган ўзбекистонлик яна 20 нафар бола бепул операция қилинади.
Кам таъминланган оилалардаги касал болаларга ёрдам кўрсатишни кўзда тутадиган янги лойиҳа устида ҳам иш бошлаш режалаштирилмоқда.





