АсосийJamiyat

Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил сарҳисоби қилиниб, 2016 йил истиқболлари белгиланди

15 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.  

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. 

Давлатимиз раҳбарининг нутқида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганлигига қарамай, 2015 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ҳамда чуқур таркибий ўзгартиришлар, хусусий мулк ва кичик бизнес манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳар томонлама пухта Дастурнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт ўсишининг барқарор ва юқори суръатларига ҳамда макроиқтисодий мувозанатга эришилганлиги қайд этилди. 

Мажлисда Бош вазир ўринбосарлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳамда вилоятлар ҳокимларининг ҳисоботи эшитилди. Муҳокама қилиш якунлари бўйича 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар белгиланган республика Ҳукумати қарори қабул 

    Бошқа янгиликлар