Автомобилнинг липиллайдиган стоп-сигнали жаримага сабаб бўлади

ЖАМИЯТ 21.01.2016, 12:08
Автомобилнинг липиллайдиган стоп-сигнали жаримага сабаб бўлади

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар орасида 2015 йилда автомобилнинг орқа стоп-сигналларини тинмасдан липиллаб қилиш жуда оммалашди. 

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда фаол ҳайдовчиларнинг аксарияти бу ҳолатга салбий муносабат билдирди, деб ёзади Daryo нашри.

«Нега липиллайдиган чироқларни ўрнатишяпти? Чунки баъзи бировларнинг қиладиган бошқа иши йўқ! Олд томонга ҳам, орқа томонга ҳам бирор-бир липиллайдиган чироқларни ўрнатиш мумкин эмас. Автоҳаваскорлар эса ўз машинаси бошқаларникидан ажралиб туриши учун ҳар турли техник янгиликлар билан уни безашга уринади, бироқ мен бунда ҳеч қандай яхши нарсани кўрмаяпман», — деганди йўл назоратчиси.

Интернет-нашр савол билан мурожаат қилган ҳайдовчилардан бири эса, ўз автомобилига бундай чироқларни ўрнатишни истамаса-да, бироқ ўзига шуни раво кўрганларни танқид қилиш нотўғри эканлиги, ҳар кимда танлов ҳуқуқи борлигини эслатиб ўтган.

Интернетдаги оммабоп саҳифаларда, Facebook ижтимоий тармоғининг «Водители Ташкента», «Водители Ташкента (Drivers.uz)» саҳифаларида ўз автомобилига липиллайдиган чироқларни ўрнатганларни танқид қилувчилар жуда кўплаб топилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 127-моддаси («Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш») 1-қисмига кўра, транспорт воситаларининг ёритувчи қурилмаларини ўзгартириб ўрнатиш — энг кам иш ҳақининг бир баравари (21 январь ҳолатига кўра — 130 240 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Аввалроқ Darakchi.uz нашри Тошкентда милтилловчи фаралар ўрнатилган автомобиллар қидирилаётгани ҳақида ёзгандиизменить

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1