1

Тошкент шаҳри Нукус кўчасидаги айрим бинолар бузилади

ЖАМИЯТ 21.01.2016, 15:28
Тошкент шаҳри Нукус кўчасидаги айрим бинолар бузилади

Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 12 январь кунги Қарорига кўра, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Нукус кўчасидаги айрим турар ва нотурар  бинолар ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида бузилади, деб хабар беради “Uz24” нашри.

 Бузиладиган биноларнинг нархлаш ишларини “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан ўтказилади. Тегишли комиссия бузиладиган турар ва нотурар бинолар  эгаларига бериладиган компенсация миқдори ҳақида хулоса тақдим этади.

Биноларни бузиш ишлари комиссия томонидан хулоса тақдим этилганидан сўнг бошланади. Ободонлаштириш бўйича ишлар эса амалга оширилмоқда. Яккасарой тумани ҳокимиятига бинолар эгалари билан бирга бузиш ишларини ташкиллаштириш ва ҳудудни бузиш натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилардан тозалаш вазифаси юклатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1