АсосийJamiyat

Йўқолган паспортни 200 долларга тиклашга ваъда берган аёл жазога тортилди

Наманган вилоятида йўқолган паспортни тиклаб бераман, деган ёлғон ваъда билан фуқарони 200 долларга чув туширган фирибгар аёл ушланди,деб хабар беради “1News.uz” нашри.

Маълумотларга кўра, Россияга ишлагани борган наманганлик аёл паспортини йўқотиб қўйган. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасидан қайтиш гувоҳномаси олиб, юртига қайтиб келган. Сўнг у “илгари паспорт столида ишлаган” аёлга паспорт қилдириб бериши учун 200 доллар пул берган. Исми ошкор этилмаган аёл катта мансабдор билан гаплашиб, паспорт тўғирлаб беришини айтган. Аммо пировардида у фирибгар бўлиб чиққан.

Фирибгар аёл тегишли жазога тортилганлиги таъкидланмоқда.

    Бошқа янгиликлар