АсосийJamiyat

2015 йилда Тошкентда уйларнинг нархи 13 фоизга арзонлашди

2015 йилда Тошкентда турар-жойларнинг нархи 13 фоизга арзонлашди, деб хабар беради “Uz24.uz”.

Ғиштли уйлар нархи ўртача 10 фоиз, панелли уйлар эса 13 фоизга арзонлади. Ўтган йил декабрь ойининг ўзида нархлар 3 фоизга пасайди. 

Бир, икки ва уч хонали уйларнинг нархи арзонлашаётган бир вақтда тўрт хонали уйларнинг баҳоси аксинча, кўтарилди. 

Қайд этилишича, йил сўнггида пойтахтнинг марказий ҳудудида жойлашган уйларнинг баҳоси тушган бўлса, чеккароқ ҳудудлардаги турар-жойларнинг нархлари қимматлашди. 

Яқин ойлар ичида нархларнинг ўзгариб туриши давом этади. Тахмин қилинаётган нархлар динамикаси 1-2 фоизни ташкил қилади.

    Бошқа янгиликлар