Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда қачон ҳаво ҳарорати пасайишини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 26 - 27 январь кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.
25 январь куни фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 26 - 27 январь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. 27 январь кунги ёмғир қорга айланиши мумкин. Деярли барча ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 26 - 27 январь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати -7 даражагача, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё виляотларида -3 даражагача совийди.





