АсосийJamiyat

CLICK тизимида вақтинчалик узилишлар кузатилади

CLICK тизими ўз фойдаланувчиларини профилактик ишлар ўтказилиши муносабати билан тизимда кузатилувчи узилишлардан огоҳлантирди. Бу ҳақда тизим сайтида хабар берилди.

“Профилактик ишлар ўтказилиши муносабати билан 22 январь 23:00 дан 23 январь 07:00гача, 23 январь 23:00 дан 24 январь 07:00 гача CLICK тизими вақтинча ишламаслиги мумкин”, – дейилади хабарда.

CLICK тизимига 2011 йилнинг ноябрь ойида асос солинган. Мазкур тизим орқали жисмоний шахслар уяли телефон воситасида тўловларни амалга ошириши мумкин.

    Бошқа янгиликлар