21 январь куни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратида 2016 йилда маданият ва спорт соҳаларида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар берилди.
Йиғилиш давомида иштирокчиларига Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига мазкур бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Юнусов Миржамол Миржалилович;
Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Каримов Авазжон Қудратиллаевич;
Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига шу кунга қадар мазкур бошқармада бошлиқ ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Акбаров Шоҳруҳ Дилшатович;
Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Халходжаев Жасур Бахтиярович тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқлари таништирилди.





