Жорий йилнинг 9 декабридан 10 декабрига ўтар кечасида Миришкор туманида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси Зафар маҳалласи ҳудудида бошқарувни йўқотиб ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Юз берган автоҳалокат натижасида машина салонида бўлган икки йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган.






