«Бир ойдан сўнг фарзандли бўламиз. Болаларни боғчага бериш учун олдиндан навбатда туриш керак экан. Биз боламизни қачондан боғчага бера оламиз?»
И. Шукурова, Самарқанд ш
Халқ таълими вазири ўринбосари Э. ИСКАНДАРОВ жавоб беради:
“Ўзбекистон Республикасида Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида”ги Низом (Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги №225-сонли қарорга асосан тасдиқланган)га кўра, болалар боғчасига қабул икки ёшдан бошланади. Бу ҳужжатда қайси пайтдан навбатда туриш кўрсатилмаган, сиз фарзандингиз туғилганидан кейин ўзингиз яқин ҳудуддаги мактабгача тарбия муассасасига мурожаат қилишингиз мумкин.