Тошкентда энг паст ҳарорат бундан 100 йил олдин кузатилган, ўшанда ҳаво ҳарорати - 28 даражани ташкил этган. Бу ҳақда Гидрометеорология Маркази бош синоптиги Ирина Зайцева берган маълумотларга асосланиб, “UZ24” нашри хабар бермоқда.
Охирги 50 йил давомида энг совуқ об-ҳаво 1968-1969 йилларда қайд этилган. Ўша қишда совуқ ҳарорат икки ой давом этган. Тошкентда ҳаво ҳарортати -20-23 даражагача тушиб кетган эди.
Энг совуқ ва узун қиш 2007-2008 йилларда кузатилди. Декабрь ойи охиридан февраль ўрталаригача давом этган қаҳратон қишда Тошкентда ҳарорат -17 даражагача пасайиб кетган эди.





