АсосийJamiyat

Элликқалъа туманида "Кобальт" ва "Спарк" иштирокидаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчилар ҳалок бўлди (видео)

'Элликқалъа туманида "Кобальт" ва "Спарк" иштирокидаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчилар ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, тумандаги халқаро аҳамиятга эга бўлган марказий йўлда ҳаракатланиб кетаётган "Кобальт" машинаси ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб,  "Спарк" билан тўқнашган. 

Натижада ҳар иккала машина ҳайдовчилари воқеа жойида вафот этган. Шунингдек,  "Кобальт" автомашинаси ичида бўлган икки нафар йўловчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. 

    Бошқа янгиликлар