«Квартирани олди-сотди қилиш шартномаси учун нотариусга қанча бож тўланади?»
Бабур Хаметов, Қарши ш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Д. ЯКУБОВА жавоб беради:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4 бандига мувофиқ,
квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини (яқин қариндошлардан ташқари) бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
васиятномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам иш ҳақининиг 5 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.