АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Сунъий интеллект ҳамжамияти ташкил этилди

'Ўзбекистонда Сунъий интеллект ҳамжамияти ташкил этилди'ning rasmi

Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва Лойиҳалар бошқаруви маркази ҳамкорлигида Ўзбекистонда Сунъий интеллект ҳамжамияти ташкил этилди. Сунъий интеллект имкониятларини муҳокама қилиш, лойиҳалар яратиш ва уни ривожлантириш бўйича иш олиб борувчи ҳамжамиятнинг ташаббускори, Лойиҳалар бошқаруви маркази (MPMG) раҳбари ва ёш стартапчи Улуғбек Исматов бўлиб, унинг фикрича, халқаро бозорда сунъий интеллектга асосланган технологиялар ва лойиҳаларга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу йўналишда Ўзбекистонда ҳам лойиҳалар кўп. Ушбу ҳамжамият эса юртимиздаги ана шундай сунъий интеллектларни турли соҳаларда татбиқ этиш ва уларни халқаро бозорга олиб чиқишга кўмаклашишни мақсад қилган.

Сунъий интеллект ҳамжамиятининг дастлабки йиғилишида "TASS-VISION", "AXON.COM" мисолидаги лойиҳалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, лойиҳа бошқарувчисини танлаш жараёни бўлиб ўтди. Эндиликда ҳар ой ушбу ҳамжамият томонидан соҳага доир учрашувлар ўтказилиб борилади. Учрашувлар давомида яратилаётган янги сунъий интеллект лойиҳалари муҳокама қилиниб, ўзаро фикр ва тажриба алмашинилади. Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва юртимиздаги ахборот технологиялари йўналишидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва сунъий интеллектга асосланган технологияларни маҳаллий бозорда жорий этиш бўйича иш олиб борилади.

    Бошқа янгиликлар