Улар кинода севишганларни гавдалантираётганда, бир-бирини қандай севиб қолганини сезмай ҳам қолишган. Woman's Day экрандаги туйғуларни ҳаётга кўчирган ўн нафар жуфтлик ҳақида ёзди.
Эндрю Гарфилд ва Эмма Стоун, «Янги ўргимчак-одам»

«Янги ўргимчак-одам» фильми суратга олиш жараёнида бош роль ижрочилари Эндрю Гарфилд ва Эмма Стоун ўртасида романтик муносабатлар дунёга келди. Ёшлар ўзларининг ҳис-туйғуларини атрофдагилардан беркитмади. Съёмка тугагандан кўп ўтмай, улар биргаликда яшай бошлашди. Бундан бир йил муқаддам матбуот улар тўйни Италияда ўтказишни режалаштиришаётгани ҳақида хабар берган эди. Аммо иккала машҳур юлдуз ишга бошлари билан шўнғиганлари боис тўйни орқага суриб келишди, оқибатда тўй қилмасдан ажрашиб кетишди.
Рэйчел Макадамс ва Райан Гослинг, «Хотира кундалиги»

Хотира кундалиги мелодрамасини томоша қилган ҳар бир одам бош қаҳрамонларнинг муҳаббатига ҳавас қилган, улар билан бирга ҳис-ҳаяжонга берилгани аниқ. Рэйчел Макадамс ва Райан Гослинг севишганлар ролига шу даражада кириб кетишдики, фильм съёмкаси тугагандан кейин ҳам бу рол таъсиридан чиқишолмади. Аслида эса съёмка жараёнида бу жуфтлик ўртасидаги муносабат ҳавас қиларли даражада эмасди. Улар тез-тез жанжаллашар, бир-бирига бақиришарди. Фильм режиссёри Ник Кассаветиснинг хотирлашича, улар бегоналарнинг олдида ҳам тортинмай, бир-бирларини бемалол ҳақоратлашган. Гослинг ҳатто актрисани алмаштиришни ҳам талаб қилган. Нафратдан муҳаббатгача бир қадам дейишгани рост шекилли, уларнинг орасида муҳаббат пайдо бўлди. Улар уч йиллик турмушдан кейин ажрашиб кетган бўлса ҳам бир-бирини яхши сўзлар билан хотирлади.
Дэниел Крэйг ва Рэйчел Вайс, «Орзулар уйи»

Янги Бонд ва Рэйчел Вайс ўртасидаги муносабат бошқалар учун кутилмаган янгилик бўлди. Улар бирга бўлиш учун олдинги никоҳларини бекор қилишди. Дэниел Крэйг Сацуки Митчелдан, Рэйчел Вайс эса тўққиз йил бахтли ҳаёт кечирган Даррен Аронофски билан ажрашди.
Актёрлар узоқ йиллардан бери таниш бўлишса-да, «Орзулар уйи» драматик фильми съёмкасидан кейин бир-бирларини ёқтириб қолишди. Улар муносабатларини оммадан сир тутганликлари боис, журналистлар узоқ вақт кўп нарсадан бехабар қолишди. 2011 йили ниҳоят жуфтлик яширинча камтарона тўй қилишди. Гувоҳларнинг айтишича, тўйда атиги тўрт киши қатнашган: булар келин-куёвга гувоҳлик қилган дўстлари ва олдинги турмушларидан бўлган болалари бўлган.
Эмма Робертс ва Эван Питерс, «Америкача даҳшатлар тарихи»

Машҳур «Америкача даҳшатлар тарихи» сериали актрисаларидан бири Эмма Робертс съёмка майдончасидаги жамоадоши Эван Питерснинг диққатини ўзига жалб этиш учун анча тер тўкди. Қиз қанчалик ҳаракат қилмасин Эван уни назар-писанд қилмади. Гўзал Робертс барибир ғалаба қозонди, улар бир-бирларини севиб қолди, ҳаттоки тўй қилишни ҳам режалаштирди. Аммо Эмманинг аммаси машҳур юлдуз Жулия Робертс жиянининг танловини маъқулламади. Шунга қарамай, улар уч йил бирга бўлишди ва ажрашиб кетишди.
Эмма Робертс ва Эван Питерс, «Америкача даҳшатлар тарихи»

Машҳур «Америкача даҳшатлар тарихи» сериали актрисаларидан бири Эмма Робертс съёмка майдончасидаги жамоадоши Эван Питерснинг диққатини ўзига жалб этиш учун анча тер тўкди. Қиз қанчалик ҳаракат қилмасин Эван уни назар-писанд қилмади. Гўзал Робертс барибир ғалаба қозонди, улар бир-бирларини севиб қолди, ҳаттоки тўй қилишни ҳам режалаштирди. Аммо Эмманинг аммаси машҳур юлдуз Жулия Робертс жиянининг танловини маъқулламади. Шунга қарамай, улар уч йил бирга бўлишди ва ажрашиб кетишди.
Анжелина Жоли ва Брэд Питт, «Жаноб Смит ва Смит хоним»

Бу икки машҳур Голливуд юлдузларини муҳокама қилмаган матбуот нашри қолмади десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бу жуфтлик «Жаноб Смит ва Смит хоним» фильми съёмкаси жараёнида танишишган. Бу пайтда Бред Питт Женнифер Энистонга уйланган эди. Актёрлар ўзлари ҳақидаги миш-мишларга эътибор беришмади. Фильм премьерасидан кейин кўп ўтмай. Бред Питт Энистон билан ажрашиб, Анжелинага уйланди. Жениффернинг мухлислари Анжелинадан унинг оиласини бузганлиги учун норози бўлишди. Аммо Брэд ҳар доим севгилисининг ёнини олди. У Анжелинани оғир дамларида онасининг вафотида, саратон билан касалланганида бошидан ўтказган жарроҳлик операциясида ҳам доимо қўллаб-қувватлади. Ҳозир жуфтликнинг олти нафар боласи бор. Бир йил муқаддам улар узоқ кутилган никоҳ маросимини ўтказишди.
Жонни Депп ва Эмбер Херд, «Ромли кундалик»

Голливуднинг бош қароқчиси Жонни Деппнинг ёш актриса Эмбер Херд билан бўлган ишқий муносабати кўпчилик мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди. Намунали оила бошлиғи ва малла соч қиз «Ромли кундалик» фильми съёмкаси жараёнида танишишди. Уларнинг орасида йигирма икки ёш фарқ бўлишига қарамай, улар бир-бирларини севиб қолишди. Ёш маҳбубаси туфайли Жонни Депп икки боласи бўлишига қарамай, ўн тўрт йиллик хотини Ванесса Паради билан ажрашиб кетди. Жонни Эмберга қимматбаҳо совғалар ҳадя қилишдан тўхтамайди, улар тўйни февраль ойида ўтказишни режалаштиришган.
Женнифер Гарнер ва Бен Аффлек, «Балойи азим»

Тақдир бу актёрларни бир неча марта учраштирди. Илк маротаба Бен Аффлек ва Женнифер Гарнер Перл Харбор фильми, кейинчалик «Балойи азим» фильми съёмкаси жараёнида учрашишди. Аммо улар бир йилдан сўнг яширинча учраша бошлашди ва орадан икки йил ўтиб, турмуш қуришди. Гарнернинг Бендан ҳомиладорлиги туфайли уларнинг тўйи ҳеч қандай шов-шувга сабаб бўлмади. Улар турмушлари давомида уч фарзандли бўлишди. Аммо фарзандлар уларнинг бахтли турмушларига сабабчи бўлишолмади, шу йил ёзда Аффлек ва Гарнер ажрашиб кетишди. Ажримга Беннинг болаларининг энагаси билан бўлган ишқий можароси сабаб бўлди.
Жесси Айзенберг ва Миа Васиковска, «Ўхшаш чеҳралар»

Бу жуфтлик «Ўхшаш чеҳралар» фильми съёмкаси жараёнида танишган. Жесси Айзенберг «Ижтимоий тармоқ» фильми учун «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотларига даъвогарлик қилди. Нозиккина Миа Васиковска ўзининг унга бўлган муҳаббатини яширмади, у бир неча маротаба суратчиларнинг нишонига айланди. Ораларидаги фарқ олти ёш бўлишига қарамай, севишганлар бахтли ҳаёт кечиришмоқда.
Хавьер Бардем ва Пенелопа Крус, «Вики Кристина Барселона»

Голливуднинг машҳур ва ғаройиб жуфтликларидан бири бундан ўн беш йиллар илгари танишишган бўлса-да, муносабатларини оммадан сир тутишди. Бу жуфтлик бир қанча съёмка майдонларида тўқнашишган бўлса-да, «Вики Кристина Барселона» фильми уларнинг тақдирида муҳим бурилиш ясади. Айнан шу фильм съёмкаси жараёнида уларнинг орасидаги дўстлик муҳаббатга даражасига кўтарилди. Пенелопа жинни аёл образини яратишда қийналгани боис, Бардем унга қўлидан келганча ёрдам берди. У ўз вазифасини аъло даражада бажарди. Пенелопа бу роли учун Оскор мукофотини қўлга киритди. Улар ораларида дўстликдан бошқа ҳеч нима йўқлигини таъкидлашган бўлса-да, кўп ўтмай, турмуш қуришди. Ҳозир бу жуфтликнинг икки фарзанди бор ва улар бахтли ҳаёт кечиришмоқда.
Анна Пакуин ва Стивен Мойер, «Асл насл-насаб»

Актёрлар Анна Пакуин ва Стивен Мойерлар бахтли турмушлари учун «Асл насл-насаб» сериалидан миннатдор бўлишлари лозим. Айнан шу фильм орқали улар бир-бирини топишган. Интервьюлардан бирида Стивен улар орасидаги муҳаббат сериал съёмкасидан олдин, репетиция жараёнларида дунёга келганини таъкидлаганди.
Қонхўр вампирлар ҳақидаги сериал ўз мухлисларини топган сари улар орасидаги севги ҳам кучайиб борди. Балки фильмнинг машҳурлигини айнан уларнинг ишқ-муҳаббати таъминлагандир? Ҳозирда бу жуфтлик бахтли оила соҳиб ва соҳибалари бўлиб, икки фарзандни вояга етказишмоқда.
Манба: www.wday.ru





