Австралиянинг Перт шаҳрида яшовчи Ким Туччи икки дақиқада беш нафар эгизакни дунёга келтирди.
Кимнинг эгизаклардан ташқари яна уч нафар-икки қиз ва ўғил фарзандлари бор. Ким ва унинг турмуш ўртоғи яна бир ўқил фарзанд кўриш истагида эди. Аммо шифокорлар уларга туғилажак фарзанд эгизаклар эканлигини айтган.
“Мен эгизак фарзанд кўришимни эшитиб, хурсанд бўлдим. Аслида эса бундай бўлишини кутмагандим”,- дейди Туччи.
Эрин Хоскинс исмли фотограф Кимнинг суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаб уни “Ҳақиқий маъбуда” деб атади. Суратлар чоп этилган пайтда у ҳомиласи 24 ҳафталик эди. Шундан сўнг у интернет фойдаланувчилари қалбини забт этди. 60 имнгдан ортиқ киши Кимнинг суратларига “Лайк” босган.
Оилада беш нафар фарзанд дунёга келиши УЗИ тадқиқотларидан сўнг маълум бўлган. Аёл болаларнинг саломатлигига амин бўлиш учун мазкур тадқиқотни ўтказган, шифокор эса унга беш нафар фарзанд кутаётганини маълум қилган.
Туччи бу хабардан ҳайратини яширолмай, кулиб юборган. Табиийки, аёл ҳомиладорлик вақтида айрим қийинчиликларга дуч келди. Жумладан, мунтазам уни қийнаган жиғилдон қайнашига қарамай, болаларни озуқавий моддалар билан таъминлаш учун бир кунда 6 минг калорияли овқат истеъмол қилгани,белдаги қаттиқ оғриқлар уни тинимсиз безовта қилганини айтиб ўтган.
У бундай ноқулайликлар тўғрисида ўзининг ижтиомий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. Шундай қилиб, 2016 йил 28 январь куни ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида у тўрт қиз ва бир ўғил ҳаммаси бўлиб беш эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда Ким уни кузатиб бораётган минглаб фойдаланувчиларни ўз блоги орқали хабардор этди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ўзи ва фарзандлари Тиффани (1170 грамм), Пенелопа (1160 грамм), Беатрикс (1210 грамм), Элли (1200 грамм) ҳамда Кейт (1269 грамм)нинг саломатлиги аъло даражада. Ким ўз шифокори ва King Edward Memorial Hospital шифохонаси тиббиёт ходимлари гуруҳига “истисно ҳолдаги туғруқ” учун миннатдорчилик билдирган. Аёл беш нафар эгизакни икки дақиқа ичида дунёга келтиргани айтилмоқда.
Ким Туччи 26 ёшида саккиз нафар фарзанднинг онасига айланди.





