1

Тамиланинг лицензияси иккинчи марта олиб қўйилди

ШОУ-БИЗНЕС 02.02.2016, 12:27
Теглар: ​Тамила
Тамиланинг лицензияси иккинчи марта олиб қўйилди

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан Эсмеральда Рахматова (Тамила)нинг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда бирлашманинг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Лицензиат Эсмеральда Рахматова (Тамила) Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилди.

Аввалроқ, Тамиланинг мессенжерларда тарқалган беҳаё видеоси катта шов-шувга сабаб бўлганлиги, шундан сўнг Instagram ижтимоий тармоғи орқали хонандани кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти унга ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблаганидан сўнг, унинг Қозоғистонга кўчиб ўтганлиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 июлдан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган ва шу йилнинг ноябрида Тамиланинг лицензияси қайтарилиб берилган эди.

Шунингдек, хонандалар Жасур Умиров, Дилфуза Исмаилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Хўжаевалар огоҳлантирилди.

Шарҳлар

​Тамила: “Болалигимда онам билан бир-биримизни тушунмаганмиз”

16.05.2017, 15:40

Ўзи иштирокидаги видеолар ва турли суратлар тарқалганидан сўнг миш-мишлар гирдобида қолган хонанда Тамила “Shok.uz” сайтига интервью берди. Хонанда суҳбат давомида ўзбек тилини билиши, лекин интервьюни...
​Тамила беҳаё суратлари ва видеосини тарқатиш кимга керак бўлгани ҳақида гапирди

13.05.2017, 10:44

Хонанда Тамила иштирокидаги беҳаё суратлар ва видео тарқалганидан сўнг “Маэстро” продюсерлик компанияси у билан ҳамкорликнитўхтатган эди. Шундан сўнг хонанда бир муддат кўринмай қолди. Бу орада...
Хонандалар Тамила ва Амиранинг тахаллуслари продюсерлик компанияси томонидан олиб қўйилди

21.11.2016, 14:26

"Маэстро" фирмаси раҳбари, продюсер Нажот Агзамов унинг ижодий қарамоғида бўлган уч хонанда Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналар билан шартномаларни бекор қилгани хақида расман эълон қилди....
«Ўзбекнаво» Тамиланинг лицензиясини қайтарадими?

11.07.2016, 15:10

Хонанда Тамила ҳақда тарқалгандан шарманда видеодан сўнг саҳнага қайта олмайди. Бу ҳақда Podrobno.uz. нашрига «Ўзбекнаво» бош директори Фарҳод Жўраев хабар берди.Тамиланинг яна саҳнага қайтадими йўқми...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1