Президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги ”Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейларни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғриси”даги ПҚ- 4910-сон қарори ижроси таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети“Табиий ва аниқ фанлар”га ихтисослаштирилган С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида жорий йил учун 3.5 млрд сўм ажратилади.
Ушбу маблағлар иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодиий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга ошириш ҳамда академик лицей ўқитувчиларининг таълим-тарбия жараёнидаги юқори натижаларга эришганлигини рағбатлантиришга, шунингдек академик лицейни моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилади.
Яқинда Ўзбекистон Миллий университети кўмагида академик лицей оптик толали интернет тармоғи келтирилиб, лицей ҳудуди тўлиқ wifi зонага айлантирилди. Лицейнинг ўқитилаётган фанлар бўйича маълумотлар Ўзбекистон Миллий университетининг махсус платформасига жойлаштирилди.
Республика фан олимпиадасининг 2021 йил 5-6 январ кунлари Тошкент шаҳри бўйича ўтказилган босқичида математика, физика ва информатика фанидан энг юқори ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди.