1987 йилда туғилган Зарафшон шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, миллати ўзбек А.М 1981 йилда туғилган Зарафшон шаҳарда яшовчи, миллати ўзбек фуқаро Р.Ани чўмилаётган ҳолатда видеотасвирга туширади. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилган.
Шундан сўнг, олинган видеони унинг иш жойи ҳамда маҳалласига олиб бориб кўрсатиш ва тарқатиб юборишини айтиб, ундан 3 млн сўм пул талаб қилади. Р.Адан 1 млн. 900 минг сўм пулни Зарафшон шаҳридаги “Мўжизалар майдончаси” савдо мажмуаси ёнида олаётган вақтида ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Қинғир йўллар орқали тирикчилик қилишни ўзига касб қилиб олган фуқаро қилмишига яраша энди қонун олдида жавоб беради. Ҳолат юзасидан А.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.






