АсосийSUG'DIYONA

Хижобли Барбининг Instagram`даги аккаунти фойдаланувчилар орасида оммалашди

Instagram ижтимоий тармоғидаги хижобдаги Барбининг суратлари жуда машҳур бўлди, дея хабар беради “Lenta.ru”.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифа яратувчиси нигериялик Ҳанифа Адамнинг фикрича, Барбининг бундай қиёфада тасвирланишидан мақсад мусулмон қизларини уларнинг ҳеч кимдан кам эмаслигига, қўғирчоқ уларга ўхшашлигига ишонтиришдир.

Ҳанифа Адамнинг айтишича, Барбининг фотосессияси учун кийимларни шахсан унинг ўзи тикади. Кўпчиликнинг талаб-истагига кўра, кийимларни онлайн тарзда сотиш йўлга қўйилади.

“Хижоб мен учун камтарлик рамзидир. У яна бошимда тож вазифасини ўтайдиган  диний аксессуар ҳамдир”, — дея изоҳ берди Ҳанифа. @Hijarbie саҳифаси ташкил этилган бир ярим ойдан бери унга саккиз мингга яқин киши аъзо бўлган. 

Барби қўғирчоғи илк маротаба 1959 йилда АҚШнинг Висконсин штатида ишлаб чиқарилган. Уни Mattel компанияси асосчилари Рут ва Эллиот Хэндлерлар ўйлаб топишган. Барбининг тўлиқ номи — Барбара Миллисент Робертсдир.

 

    Бошқа янгиликлар