АсосийJamiyat

2020 йилда Ўзбекистонда қанча турар-жой фойдаланишга топширилгани маълум қилинди

'2020 йилда Ўзбекистонда қанча турар-жой фойдаланишга топширилгани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республика бўйича жами 61,3 мингта ёки 12,7 млн. кв.м турар-жой фойдаланишга топширилди.

Турар-жойларнинг асосий қисми, яъни 90,3 % ни уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар-жойлар улуши 4,8 % ни, қолган 4,9 % турар-жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.

Жисмоний шахслар томонидан бунёд этилган турар-жойларнинг 68,2 % и ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг 82,3 % и қишлоқ жойларда қурилган.

    Бошқа янгиликлар