АсосийJamiyat

Тошкентда "Зил-130" юкмашинасидан ёнғин чиқди

'Тошкентда "Зил-130" юкмашинасидан ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 23 январь куни соат 15:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг "Ангрен-Тошкент" йўналишида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги "Зил-130" русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.  

Мазкур ҳодиса юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар