АсосийDunyo

Бразилияда самолёт қулаши оқибатида 4 футболчи ва клуб президенти ҳалок бўлди

'Бразилияда самолёт қулаши оқибатида 4 футболчи ва клуб президенти ҳалок бўлди'ning rasmi

Бразилиянинг тўртинчи дивизионида ҳаракат қиладиган «Палмас» клуби футболчиларидан иборат самолёт 24 январь тонгида ҳалокатга учради. Бу ҳақда дарё, Globo Esporte таяниб  ёзмоқда. 
Самолёт хусусий учиш-қўниш жойидан узоқ бўлмаган ҳудудга қулаган.

Натижада «Палмас»нинг тўрт футболчиси: Лукас Пракседес, Гильерме Ноэ, Рануле ва Маркус Молинари, клуб президенти Лукас Мейра, шунингдек, учувчи ҳалок бўлган.

Самолёт Гоянияга қараб йўл олганди. У ерда «Палмас» Верди Кубоги доирасида «Вила Нова»га қарши ўйнаши керак эди.

    Бошқа янгиликлар