“Бавария” клуби собиқ президенти Ули Хённес яқин орада озодликка чиқади. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Хабарларга қараганда, Хённес 29 февраль куни озодликга чиқади. Аввалроқ Ули Хённесс мамлакат хукуматидан кечирим сўраб, ўзини озод қилишларини истаганди.
Эслатиб ўтамиз, Хённес 27 миллион евро миқдорида солиқларни тўламаганликда айбланиб, 2014 йил мартида Мюхен суди томонидан 3 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди.





