АсосийSUG'DIYONA

Christian Louboutin туфлини буржингизга қараб танлашни маслаҳат бермоқда

Christian Louboutin француз компанияси буржларнинг расмлари туширилган бир қатор янги туфли турларини ишлаб чиқарди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бу туфлилар  фақатгина Moda Operandi  ретейлерининг онлайн-платформасида сотувга чиқарилади. Туфлилар бир неча: қора, кўк, бинафша рангларда бўлиб, тилла мунчоқ ва маржонлар билан безатилган ҳолда ишланган. Уларнинг нархи 2000 дан 2200 АҚШ долларигача баҳоланади. Christian Louboutin француз брендига 1992 йилда асос солинган. 2006 йилдан илк маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлаган. Уларнинг дизайнида  Swarovski  сунъий тошлари, жимжимадор тўрлар, экзотик ҳайвонлар терисидан фойдаланиш ҳоллари етакчилик қилади. Пойабзалнинг қизил тагчарми уни бошқа бренд туфлиларидан фарқлаб туради. У АҚШда, Буюк Британия, Бельгия, Нидерландия, Австралия, Франция, Норвегия, Мексика ва Россияда маҳсулот белгиси сифатида рўйхатдан ўтган.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар