“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
Аргентиналик ҳужумчи буйрагида тош борлиги сабабли, операция қилинганди. Маҳсус ультратовуш ёрдамида тошлардан фориғ бўлган Месси бугун жамоа машғулотларига қайтди.
Эндиликда футболчи келгуси турда майдонга чиқиш имкониятига эга бўлмоқда.





