Фуқаро Б.Ф. жорий йилда Қарши шаҳрида жойлашган дўкондан ноутбук ҳарид қилади, аммо маҳсулотнинг 1 кун ичида нуқсони борлиги аниқланди, яъни овоз кучайтиргичи носоз экан. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.
Мижоз бир неча бор дўкон эгалари мурожаат қилиб муаммога ечим тополмагач Ўзбекистон Республикаси Президентининг вертуал қабулхонасига мурожаат йўллайди.
Агентликнинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари ҳамда мурожаатчи Б.Ф. иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси биринчи бандига асосан, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига кўра товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб беришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, мурожаатчига янги “Aсer” русумли ноутбукка алмаштириб берилди.