Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк олтин медалини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасидаги Муҳаммаджон Машарипов барча рақибларини мағлуб этиб, чемпион бўлди.
Мусобақа давомида ўзбекистонлик дзюдочи Хитой, Мўғулистон, Бразилия ва Тожикистон вакиллари устидан ғалаба қозонди.
Олтин медаль учун кечган финал баҳсида эса у АҚШ вакили, катталар ўртасидаги Гран-при турнири совриндори Жонатан Янгни мағлуб этди.
Шу тариқа, Муҳаммаджон Машарипов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига биринчи олтин медални тақдим этди.






