Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Gazeta.uz мухбирига 2021 йилги президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлишини айтган.
У давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганлигини таъкидлаган.
«Бу инсон ислоҳотларни бошлади, уларнинг локомотиви, ғоялар генератори. Менимча, унга кейинги муддатга янги мандат бериш Ўзбекистон келажаги учун ҳаётий аҳамиятга эга», — дея таъкидлаган.
Ўз ўрнида, сенатор альтернатив дастур ва номзодларсиз «сайловлар тўлақонли, адолатли ва ҳаққоний деб баҳоланмаслигини» билдирган.
Содиқ Сафоев сайловларда мустақил номзод сифатида қатнашиш имконияти йўқлигига ҳам тўхталган.






